Домен | oriftolib.uz |
IP | 185.237.204.213 |
Рейтинг |
Oriftolib.uz - Ориф Толиб
Шеърларимни китоб қилиш фикри мактабда ўқиб юрганимдаёқ пайдо бўлган. Турли танловлар учун ёки қизиққанимдан тўпламлар тайёрлаб юрардим. Тезроқ китоб чиқариш ўй-хаёлимни забт этган эди. Кейинроқ эса бу фикрдан қайтдим. Чинакам шеърхон билан, китобхон билан юзлашиш масъулияти катта эканини тушундим. Ҳарҳолда, шоир ўқувчисини ўзидан юқорироқ бўлмаса ҳам, ҳеч йўқса ўзи билан тенг савияда деб ўйлаши керак. Мен бошқалардан устунман деган фикрга қаттиқ ишониб юрадиган ижодкор панд еб қолиши аниқ.
2011 йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси ва “Ижод” фонди ҳомийлигида "Учрашув" номли биринчи китобим босмадан чиқди. Бу тўпламга ўша мактаб пайтлари ёзган шеърларимдан биргина тўртлик кирган, холос. Кўпчилиги сўнгги йилларда қоғозга тушган.
Бугун китобимни сизга тақдим этарканман, ички бир ҳаяжонни туяман. Сўзни ҳис қиладиган, туйғулари нозик ўқувчи билан юзма-юз турганимни сезаман...

Добавлено: 2012-08-21 | Просмотров: 3695