Домен | texnik-ijod.uz |
IP | texnik-ijod.uz |
Телефон | (+99897) 8006120 |
Рейтинг |
Texnik-ijod.uz - “Баркамол авлод” республика болалар техник ижодиёт маркази
“Баркамол авлод”республика болалар техник ижодиёт маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингг 2011 йил 28-февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”50-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011йил 5 мартдаги 39-сонли буйруғи асосида ташкил этилди. “Баркамол авлод”республика болалар техник ижодиёт маркази 2011йил 18-июлда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлигининг 318-сонли қарори асосида рўйхатдан ўтказилиб,ўз уставига кўра фаолиятини бошлади.
“Баркамол авлод”республика болалар техник ижодиёт маркази ўқувчиларда ишлай олиш ва ижод қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш учун хизмат қилади. Ўқувчи-ёшларнинг техникага бўлган қизиқиш ва истакларини ҳисобга олган ҳолда билим олишлари ҳамда ижодкорлик ва ихтирочилик имкониятлари ривожлантирилади.
Марказнинг мақсад ва вазифалари:
- ўқувчи-ёшларнинг мактабдан ташқари таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, уларга мактабдан ташқари таълимга қўйилган Давлат талаблари асосида билим, кўникма ва малакалар бериш, ижодий имкониятларини эрта аниқлаш ва тўлақонли ривожлантириш орқали таълим дастурларини ўзлаштиришга эришиш;ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мактабдан ташқари таълим олиш ҳуқуқини таъминлашдан иборатдир.
- ўқувчи-ёшларнинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, техник ижодкорлик қобилиятларини шакллантириш;
- ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра бошланғич касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашлари ва таълимнинг кейинги босқичини тўғри танлашлари учун кўмаклашиш ҳамда меҳнатга янгича муносабат ва лаёқатни ривожлантириш;
Техник йўналишдаги тўгарак раҳбарлари учун семинарлар ва ўқувлар ташкил этиш.
“Баркамол авлод”республика болалар техник ижодиёт марказининг Низомига кўра марказ тасарруфида фаолият юритаётган тўгаракларга 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.

Добавлено: 2012-08-07 | Просмотров: 3362