Домен | tatunf.uz |
IP | 91.212.89.54 |
Рейтинг |
Tatunf.uz - Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2002 йил 30 майдаги «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги 3080-сон Фармони ва 2005 йил 2 июндаги «Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-91-сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 17 июндаги 130-сон бўйруғи билан ташкил этилган. Филиалнинг Низоми бош таянч университет Низоми ва Уставига мувофиқ тастиқланган.
Филиалда ҳозирги кунда икки ўқув биноси мавжуд бўлиб, янги ўқув биноси 2009 йил сентябрь ойида ишга туширилди. Талабалар сиғими 320 ўрин, майдони 2900м2. ТАТУ Нукус филиалида бакалавриатнинг 4 та йўналиши бўйича таълим жараёни олиб борилади. Йўналишларнинг ва ихтисосликларнинг барчаси бўйича Давлат таълим стандартлари ва намунавий ўқув режалари мавжуд.
Ҳозирги кунда филиалда 5330200-Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар бўйича), 5111018-Касб таълими: информатика ва ахборот технологиялари, 5311300-Телекоммуникация ва 5610600-Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) йўналишлари бўйича ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида бакалаврларни тайёрлаш йўлга қўйилган. 2011-2012 ўқув йилида филиалда 35 нафар профессор-ўқитувчилар 453 нафар талабага таълим бермокда. Филиалда 1 та факультет ва 3 та кафедра фаолият кўрсатмоқда.

Добавлено: 2012-07-13 | Просмотров: 2404