Домен | profpto.uz |
IP | profpto.uz |
Рейтинг |
Profpto.uz - Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2011 йил 28 февралдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2-8 сонли қарорини бажариш мақсадида, 2011 йилнинг 4 майида Ўзбекистон енгил, мебел саноати ва коммунал-маиший хизмат ходимлари касаба уюшмаси ҳамда Ўзбекистон савдо ходимлари ва тадбиркорлар касаба уюшмалари қўшилиб, улар асосида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ташкил этилди.
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси – хўжалик юритиш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар енгил, маҳаллий, мебел, чинни, ипакчилик, чарм-пойабзал саноатлари, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш соҳаси, ўрта ва хусусий бизнес, савдо, улгуржи савдо базалари, қўшма ва чет эл корхоналари, умумий овқатланиш, бозорлар уюшмалари, суғурта, тижорат ташкилотлари ва фермер хўжаликлари, карлар, кўрлар, кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятларининг корхона, муассаса ва ташкилотлари ходимларини, ҳунармандларни, мазкур соҳалар ўқув юртларининг талаба ҳамда ходимларини, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчиларни, ишламаятган нафақадагилар, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида умумий манфаатлари бир бўлган, тадбиркор ва бошқа тоифадаги ходимларни, касаба уюшмаси аъзоларини меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун бирлашган, ўз-ўзини бошқарадиган нодавлат, нотижорат жамоат ташкилотидир.
Ўтган 3 ой ичида ташкилий қўмита раҳбарлигида, мутахассислар ҳамда юристлар иштирокида, янги тармоқнинг Устав лойиҳаси ҳар томонлама ўрганилиб, унинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва айниқса яқинда тасдиқланган Ўзбекистон КУФК Уставига зид бўлмаслиги чоралари кўрилди. Бунинг учун, тармоқ Устави лойиҳаси КУФК экспертизасидан ўтказилиб, Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун топширилди. Булар билан бир қаторда, тармоқ касаба уюшмаси Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низом ва тармоқ касаба уюшмасининг Эмблемаси ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг июн ойида тасдиқланган режага асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда тармоқнинг ҳудудий таъсис конференциялари бўлиб ўтди.
Собиқ икки тармоқнинг 2011 йил 1 январ холатига берилган статистик маълумотларидан келиб чиққан ҳолда, янги тармоқ аъзоларининг сони 437 минг, ташкилотлар сони эса, 5933 тани ташкил этмоқда.
Собиқ тармоқларда қўшилгунга қадар, Марказий Кенгаш ва вилоятлар апаратларида 97 нафар маош олиб ишловчи ходимлар ишлашган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 65,5 нафарни ташкил этмоқда, яъни улар 31,5 штат бирлигига камайди.
Таъсис конференцияларида сайланган 14 нафар ҳудуд раҳбарларининг барчаси олий маълумотли, ўртача ёшлари 51,5 да, улардан 5 таси аёл, 9 нафари эркакдир. Ҳудудий кенгашларга собиқ енгил, мебел ва маиший хизмат тармоғидан – 6 киши, савдо ва тадбиркорлардан – 8 киши етакчилик қилишмоқда.

Добавлено: 2012-06-19 | Просмотров: 2895